Вашингтонда Ўзбекистон–АҚШ битимлари: нодир металлар, қишлоқ хўжалиги ва IT бўйича келишувлар

АҚШнинг етакчи компаниялари, инвестиция фондлари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан ўтказилган давра суҳбати якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва АҚШ савдо вазири Ховард Латник иштирокида икки томонлама битимларни алмашиш маросими бўлиб ўтди.

NASA Марсга EscaPade пилотсиз миссиясини муваффақиятли учирди

Blue Origin хусусий компаниясининг New Glenn оғир ракетаcи Марсни ўрганиш бўйича NASA миссияси доирасида Қизил сайёранинг фазоси ва иқлим тарихи тадқиқоти учун йўл оладиган икки EscaPade зондини орбитага чиқарди.

Ғазо вайроналари орасида 54 жуфтлик учун оммавий тўй ўтказилди – фотолар

Фаластин байроқлари ва гуллар билан бурканган маросимга Ғазода анчадан буён хурсандчилик кўрмаган минглаб оилалар ташриф буюрди. Ташкилотчилар жуфтликлар ҳаётини бошлаши учун бироз миқдорда пул ва зарурий буюмларни ҳам тақдим этган.

Таиланд Камбоджадаги объектларга ҳаво зарбалари йўллади

Таиланд Убонратчатхани провинциясида тай ҳарбийларига Камбоджа томонидан ўт очилгани, натижада бир ҳарбий ҳалок бўлганида Камбоджани айблади. Таиланд армияси бунга жавоб сифатида ҳарбий объектларга ҳаво зарбалари берди.

Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаш тартиби янгиланади

Ўзбекистонда дори воситалари ва тиббий жиҳозларни сертификатлаштириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади. Янги тартибга кўра, 2027 йилдан бошлаб дори воситалари учун миллий GMP сертификати, тиббий жиҳозлар учун эса ISO 13485 стандартига мувофиқлик миллий сертификати босқичма-босқич талаб этилади.