Ўзбекистон Президенти Япония иқтисодиёт, саноат ва савдо вазири билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Токиога расмий ташрифи доирасида 19 декабрь куни Япония иқтисодиёт, саноат ва савдо вазири Рёсэй Аказавани қабул қилди. Ўзбекистон – Япония стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо-инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда қўшма лойиҳаларни илгари суришнинг долзарб масалалари муҳокама&нбсп;қилинди. Давлатимиз раҳбари Япониянинг Ўзбекистон иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестициялари жадал ўсиб бораётганини мамнуният билан қайд этди….

