Нетфлих’га рақобат: Парамоунт WБД учун 108 млрд долларлик таклиф тайёрлади

<п>Ораcле дастурий таъминот ишлаб чиқарувчисига асос солган миллиардер Ларри Эллисон Wарнер Брос. Дисcоверй бўйича битим учун 40,4 млрд доллар миқдорида шахсий кафолат бермоқда. Бу эса компания учун курашни янада кескинлаштириб, Парамоунт Скйданcе’нинг харид қилиш эҳтимолини оширади. <п>Душанба куни, 22 декабрда, Парамоунт Скйданcе Cорп. компанияси Wарнер Брос. Дисcоверй (WБД)ни сотиб олиш бўйича таклифининг шартларини қайта кўриб чиққани маълум бўлди. Янгиланган таклифга Ораcле ҳаммуассиси, миллиардер Ларри Эллисон томонидан 40,4 млрд доллар миқдоридаги шахсий, қайтариб олинмайдиган молиявий кафолат киритилди. Бу ҳақда Парамоунт’нинг расмий баёнотида айтилган. Ларри Эллисоннинг ўғли — кинопродюсер Дэвид Эллисон Парамоунт Скйданcе Продуcтионс раҳбари ҳисобланади. <п>Сотиб олиш бўйича таклифни тузатиш WБД директорлар кенгашининг эътирозларига жавоб бўлди: кенгаш Парамоунт’нинг аввалги аризасини ҳаддан ташқари хатарли деб баҳолаган ва олдинги кафолат — Эллисонлар оиласининг қайтариб олиниши мумкин бўлган оилавий трасти орқали берилаётгани активларнинг чиқиб кетиши эҳтимолини истисно этмаслиги, шу сабабли ишончли молиялаштириш манбаси сифатида қаралмаслигини билдирган эди. Янги таклифда Эллисон битимни молиялаштириш ва Парамоунт’га бўлиши мумкин бўлган даъволарни қоплашни шахсан ўз зиммасига олди. Миллиардер, шунингдек, битим якунланмагунча трастни қайтариб олмасликни ваъда қилди. <п>Парамоунт таклифининг умумий қиймати 108 млрд долларга етади. Рақобатчи Нетфлих таклифи эса Wарнер Брос. Дисcоверй активларини тахминан 83 млрд долларга баҳолайди ва фақат Wарнер Брос. киностудиялари, ҲБО, ҲБО Мах ҳамда ўйин (гаминг) бўлинмасини сотиб олишни назарда тутади. Парамоунт эса WБД’ни, жумладан, CНН, ТНТ, ТБС ва Дисcоверй каби глобал телеканаллар тармоғини ҳам тўлиқ харид қилишни режалаштирмоқда. <п>Парамоунт таклифини молиялаштиришда хорижий инвесторлар ҳам иштирок этмоқда: тахминан 24 млрд долларни Саудия Арабистони, Қатар ва Абу-Дабининг суверен жамғармалари таъминламоқда. WБД аввалроқ хорижий жамғармалар иштирок этиши АҚШ ҳукумати томонидан миллий хавфсизлик йўналишида қўшимча текширувларга сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлаган. <п>Wарнер Брос. устидан назорат учун Нетфлих ва Парамоунт ўртасидаги кенг кўламли кураш аллақачон Оқ уй эътиборини тортган. АҚШ президенти Доналд Трамп бир неча бор вазиятни шарҳлаб, Нетфлих’нинг WБД’ни сотиб олиши “муаммо бўлиши мумкин”лигини айтган — чунки бу компаниянинг кино ва ТВ индустриясидаги улушини сезиларли оширади. Шу билан бирга, у Парамоунт’га тегишли CБС Неwс телеканалларининг Оқ уй фаолиятини ёритишини танқид қилиб келади ва даъвогарларнинг ҳеч бирини тўлиқ қўллаб-қувватламаслигини бир неча бор таъкидлаган. У айниқса CНН эгаси алмашиши зарурлигига эътибор қаратган — Трамп бу канални кўп бор “фейк янгиликлар” тарқатишда айблаган. <п>Нетфлих ҳам, Парамоунт ҳам Оқ уйда ўз позицияларини фаол тарзда илгари сурмоқда. Масалан, Дэвид Эллисон CБС’нинг янги бош муҳаррири этиб ОАВдаги бирёқламаликни танқид қилиши билан танилган журналист Бари Вайсни тайинлади. Унинг тайинланиши АҚШнинг консерватив доираларида юқори баҳоланди. Шу фонда CБС Неwс ичида можаро келиб чиқди: ходимлардан бири Вайсни Эл-Сальвадордаги ўта қаттиқ даражада қўриқланадиган қамоқхона ҳақидаги лавҳани эфирдан олиб ташлаганликда айблади — у ерга Трамп маъмурияти Венесуэладан юзлаб муҳожирларни юборган эди. <п>Янгиликлар эълон қилинганидан сўнг Парамоунт акциялари тахминан 5,5 фоизга, WБД қимматли қоғозлари 4,3 фоизга ўсди, Нетфлих котировкалари эса тахминан 1 фоизга пасайди. <п>

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *