Ўзбекистон ташқи қарзи 82 млрд долларга яқинлашди: қарз жалб қилиш суръати тезлашмоқда
<п>2025 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 75,4 млрд долларга, ялпи ташқи қарзи эса 82,4 млрд долларга етди. Бу — сўнгги йилларда ташқи молиявий мажбуриятларни жалб қилиш суръати кескин тезлашганини (ҳттпс://т.ме/Миркономика/2571) кўрсатмоқда, деб ёзди иқтисодчи Миркомил Холбоев.п>
<п>Марказий банк маълумотларига кўра, 2025 йил 1 октябрь ҳолатига жорий операциялар ҳисоби дефицити 207,3 млн долларни ташкил этган. Бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан яхшиланган: ўтган йил мос даврда дефицит 3,1 млрд доллар бўлган.п>
<п>Яхшиланиш экспортнинг импортга нисбатан юқори суръатда ўсиши ҳамда пул ўтказмалари ҳажмининг кўпайиши фонида кузатилди. Бироқ молиявий ҳисоб салдоси манфий бўлиб, 2,5 млрд доллардан ошган, бу капитал ҳаракатидаги босим сақланиб қолаётганини англатади.п>
<п>Давлат ва корпоратив қарзлар: ўсиш асосан банк ва компаниялар ҳисобигап>
<п>2025 йил 1 октябрь ҳолатига:<бр>Давлат ташқи қарзи — 37,4 млрд доллар<бр>Корпоратив ташқи қарз — 38,0 млрд доллар<бр>3-чоракнинг ўзида умумий ташқи қарз 3,2 млрд долларга, охирги 12 ойда эса 15,2 млрд долларга кўпайган.п>
<п>Бу ўсишнинг асосий қисми давлат банклари ва йирик компаниялар қарзи ҳисобига тўғри келмоқда:п>
<п>Корпоратив қарз 1 йилда 10,3 млрд долларга,п>
<п>Давлат қарзи 4,9 млрд долларга ошган.п>
<п>Аҳоли жон бошига ташқи қарз 1 980 доллардан ошди (2024 йилда — 1 611 доллар).п>
<п>Ялпи ташқи қарз: 1 йилда қарз жалб қилиш суръати 64%га тезлашдип>
<п>Марказий банкнинг маълумотларига кўра, ялпи ташқи қарз 82,4 млрд долларга етган бўлиб, йил бошига нисбатан 15,9%га (11,3 млрд долларга) ошган. Бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан қарз жалб қилиш суръатининг 64%га тезлашганини кўрсатади.п>
<п>Қарзнинг таркибида:<бр>Ҳукумат — 35%<бр>Банк сектори — 24%<бр>Бошқа (номолиявий) сектор — 30%<бр>Қисқа муддатли қарзлар улуши 7,8%, қолган қисми узоқ муддатли қарзлардан иборат.п>
<п>Айниқса, қимматли қоғозлар орқали жалб қилинган қарзлар тез суръатларда ўсмоқда: йил бошидан буён бундай қарзлар 57%га ошиб, 13 млрд долларга етган.п>
<п>Иқтисодчилар фикрича, рақамлар Ўзбекистон иқтисодиётида ташқи молияга таяниш тобора кучайиб бораётганини кўрсатмоқда. Жорий операциялар дефицитининг қисқариши ижобий сигнал бўлса-да, ташқи қарзнинг тез суръатларда ўсиши келгуси йилларда давлат молиявий барқарорлиги, бюджет босими ва валюта хавфлари нуқтаи назаридан жиддий баҳолашни талаб этади. Айниқса, банк ва корпоратив сектор қарзининг устувор ўсиши тизимли молиявий рискларни кучайтириши мумкин.п>
<п>п>

