Россия президенти Йевросиё иқтисодий иттифоқи (ЙеОИИ)га а’зо давлатларга нақд валута ва олтин олиб чиқиш қоидаларини янада кучайтирувчи фармонни имзолади. Бизнес вакилларига нақд пулни фақат халқаро аеропортлар орқали олиб чиқишга рухсат берилади.

Фото: Николай Гйнгазов / Глобал Лоок Пресс
2026 йил 1 апрелдан бошлаб жисмоний шахслар Россиядан ЙеОИИ Божхона иттифоқига а’зо давлатлар — Арманистон, Беларус, Қозог‘истон ва Қирг‘изистонга 100 минг доллардан ортиқ суммага тенг нақд рублни олиб чиқиши мумкин бо‘лмайди. Тегишли фармонни Россия президенти Владимир Путин 25 март, чоршанба куни имзолади.
Якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар учун еса нақд пулни пойезд ёки автомобил орқали олиб чиқиш тақиқи сумма миқдоридан қат’и назар амал қилади. Улар нақд рублни фақат Россиянинг халқаро аеропортлари орқали олиб чиқиши мумкин бо‘лади.
1 апрелдан жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар маблаг‘ларнинг келиб чиқишини банк ҳисобварақлари бо‘йича ко‘чирмалар билан тасдиқлаши ва уларнинг хорижда қандай мақсадларда ишлатилишини ко‘рсатган ҳолда декларация то‘лдириши шарт бо‘лади.
Президент фармони, шунингдек, Россиядан 100 граммдан ог‘ир олтин қуймаларини олиб чиқишга нисбатан ҳам чекловлар жорий қилади.
2026 йил 1 майдан бошлаб ЙеОИИ давлатларига бундай қуймаларни юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар фақат Шереметево, Домодедово, Внуково ва Кневичи аеропортлари орқали, Россия Асилметалл ва қимматбаҳо тошлар назорати палатасининг махсус рухсати билан олиб чиқиши мумкин бо‘лади.
Жисмоний шахслар учун еса янги чекловлар нафақат ЙеОИИ давлатларига, балки бошқа мамлакатларга нисбатан ҳам қо‘лланади.

