Украинада уруш учун пул июнгача қолган

Украинага донорлар томонидан ажратилиши керак бо‘лган о‘нлаб миллиард йевролик ёрдам хавф остида қолмоқда. Блоомберг ёзишича, Кийевда Россия агрессиясига қарши мудофаа учун атиги икки ойлик маблаг‘ қолган.

Фото: РЕУТЕРС

Украина яқин орада Россия ҳарбий агрессиясига қарши мудофаа учун маблаг‘сиз қолиш хавфига дуч келмоқда, деб ёзди Блоомберг агентлиги 27 март, жума куни. Украина ва хорижлик расмийлар махфийлик шарти билан агентликка ма’лум қилишича, Кийевда жанг ҳаракатларини фақат июнгача давом еттириш учун йетарли маблаг‘ қолган. Бундай шароитда иттифоқчилар ёрдами ҳал қилувчи аҳамият касб етмоқда, аммо о‘нлаб миллиард йевролик ёрдам ажратилиши бир қатор ноқулай омиллар туфайли хавф&нбсп;остида қолган.

Жумладан, Венгрия Йевропа Иттифоқининг Украинага 90 миллиард йевро миқдорида қарз ажратишини то‘сиб турибди ва аввал Россиядан Венгрияга нефт йетказиб берилган “Дружба” нефт қувурини та’мирлашни талаб қилмоқда. Халқаро валута жамг‘армаси ёрдами билан бог‘лиқ муаммолар ҳам юзага келган — бунга Олий рада ҳалигача ХВЖ талаб қилаётган қонунчиликка тузатишларни қабул қилмагани сабаб бо‘лган. Бундан ташқари, НАТОдаги айрим иттифоқчилар Америка қуролларини ПУРЛ дастури доирасида сотиб олиш учун янги молиялаштириш ажратишни истамаётгани ҳақида Блоомберг агентлигига Украинанинг алянсдаги доимий вакили Алена Гетманчук айтган.

Шу билан бирга, Кийев ҳисоб-китобларига ко‘ра, жорий йилда Украина Қуролли кучлари учун АҚШдан қурол-ярог‘ сотиб олишга 15 миллиард доллар талаб етилади. Умуман олганда, 2026 йилда мамлакатга 52 миллиард доллар ташқи ёрдам керак бо‘лади.

Айни пайтда, АҚШ ва Исроилнинг Еронга қарши қарийб бир ойдан бери давом етаётган ҳарбий операцияси ҳамда унинг ортидан жаҳон енергия ташувчилари нархларининг о‘сиши сабаб Россия буджети даромадлари сезиларли равишда ошди. АҚШ 12 март куни Россия нефтига нисбатан санксияларни вақтинча юмшатди. Бу қарор, жумладан, Германия канслери Фридрих Мерс томонидан танқид қилинди.

АҚШ молия вазири Скотт Бессент 22 март куни Москва Ерондаги уруш ортидан 2 миллиард долларгача даромад қилиши мумкинлигини тан олди. Шу билан бирга, у Россия ва Еронга қарши санксияларни юмшатиш нефт нархининг бир баррел учун 150 долларгача сакраб кетишининг олдини олиш мақсадида қилинганини айтди. Бессент со‘зларига ко‘ра, акс ҳолда бу мамлакатлар янада ко‘проқ даромад топиши мумкин еди.

26 март куни Россия ҳукумати бош вазир о‘ринбосари Александр Новак талаб ошгани сабаб Россия о‘з нефти ва нефт маҳсулотларини енди ё нол дисконт билан, ёки ҳатто устама билан сота бошлаганини билдирди. Шу билан бирга, унинг айтишича, Ерон блокадаси туфайли ко‘плаб нефт танкерлари Ҳо‘рмуз бо‘г‘озида қолиб кетгани боис фрахт харажатлари ҳам ошган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *