«Мен шунчаки ўз шахматимни ўйнаяпман». Жавоҳир Синдаров — Номзодлар турниридаги пешқадамлик ҳақида
Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров Номзодлар турниридаги сенсацион иштирокини давом эттирмоқда. Вей И устидан қозонилган ғалабадан сўнг шахматчи натижаларга эътибор қаратмаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, у босим ҳис қилмаяпти ва шунчаки «ўз шахматини» ўйнашга ҳаракат қилмоқда. Манба: Газета.уз

