Деновдаги газ заправкада портлаш содир бўлди, икки киши жароҳатланди

Сурхондарёнинг Денов туманидаги пропан заправкада портлаш содир бўлди. ФВВ маълумотларига кўра, ҳодиса «КамАЗ» автомобилидан сиғимга газ қуйиш жараёнида технологик қоидаларнинг бузилиши сабабли келиб чиққан. Ёнғин оқибатида икки киши енгил жароҳатланди, ҳалок бўлганлар йўқ.

Манба: Газета.уз

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *