Пойтахтда «Тошкент баҳори» халқаро опера ва балет фестивали ўтказилади. Дастур

15−24 май кунлари пойтахтда «Тошкент баҳори» халқаро опера ва балет фестивали бўлиб ўтади. Навоий номидаги ДАКТда Ла Сcала, Метрополитан Опера юлдузлари ҳамда Грузия, Руминия, Черногория ва бошқа давлатлар санъаткорлари чиқиш қилади. Дастурда «Оққуш кўли», «Травиата» ва «Жизель» каби асарлар бор. Манба: Газета.уз

Тошкентда банк ходимлари 500 минг доллар омонат пулини ўзлаштирганликда гумонланмоқда

Учтепа туманида банк ходимлари фуқаронинг 500 минг доллар омонат пулини сохта ҳужжатлар орқали ўзлаштирганликда гумонланмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланди. Манба: Газета.уз