Ўзбекистон БП ва СОCАР билан лойиҳа доирасида конларга бўлган ҳуқуқларини сақлаб қолади — «Ўзбекнефтгаз»
Устюртда конлар очилганидан кейин ҳам улар Ўзбекистон мулки бўлиб қолади, битим доирасида эса фақат қазиб олинадиган маҳсулот тақсимланади, деди «Ўзбекнефтгаз» бош геологи Нодир Муҳиддинов. Унинг сўзларига кўра, битимда мамлакатнинг иқтисодий манфаатлари «яхши ҳимоя қилинган». Манба: Газета.уз

