Ўзбекистонда энди тадбиркорларнинг солиқ қарздорлиги бўйича пеня асосий қарз суммасидан ошиб кетмайди
Ўзбекистонда тадбиркорларнинг солиқ қарздорлиги бўйича пеня миқдори асосий қарз суммасидан ошиб кетмаслиги ҳақидаги норма жорий этилади. Шунингдек, ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси энди автоматик тарзда тўхтатилмайди — бундай қарор солиқ органи раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан қабул қилинади. Манба: Газета.уз

