1 кўришлар
Ўзбекистонда лифтларни рўйхатга олиш, улардан фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича янги талаблар жорий этилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 22 октябрда қабул қилинган қарорига кўра, эндиликда қурувчи компаниялар янги кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилгандан кейин бир йил давомида лифтларга сервис хизмати кўрсатишни таъминлаши шарт. Шунингдек, ускуналар ва эҳтиёт қисмларини харид қилиш жараёни электрон платформага ўтказилади.
Манба: нуз.уз

