1 кўришлар
Жиззах вилоятининг Зарбдор тумани Янгиҳаёт маҳалласида мактабгача таълим ташкилоти мудираси ўлдирилди. Дастлабки маълумотларга кўра, фожиага оилавий можаро сабаб бўлган ва бу жиноятни содир этганликда марҳуманинг эри гумон қилинмоқда. Жиноят содир бўлганидан кейин эркакнинг ўзи 102 қисқа рақами орқали ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қўнғироқ қилиб, содир бўлган воқеа ҳақида хабар берган. Мазкур фожиа оқибатида марҳуманинг икки нафар фарзанди ота-онасиз қолган.
Манба: нуз.уз

