1 кўришлар
1 декабрдан бошлаб Тошкентда вокзаллар, аэропорт, метро ва аҳоли гавжум мавзеларни боғловчи 20 та автобус йўналиши бўйича кечки соат 21:00 дан 23:00 га қадар қатновлар йўлга қўйилиши режа қилинмоқда. Эътиборли жиҳати, тунги қатновларда ҳаракат интервали 15-20 дақиқадан ошмайди.
Ушбу ўзгаришлар шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган бўлиб, транспорт қатновини янада яхшилайди.
Манба: газета.уз

