1 кўришлар
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Унда фуқароларнинг чет элда бандлик имкониятларини кенгайтириш ҳамда уларнинг касбий малакасини ошириш бўйича асосий вазифалар белгилаб берилди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, жаҳон меҳнат бозори ўзгармоқда ва бугунги кунда ўз мамлакатларидан ташқарида 168 миллион киши ишламоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистонда ҳам чет элда ишга жойлашиш истагидаги фуқаролар борлиги таъкидланди. Йиғилишда Ўзбекистон билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилаётган давлатлар сони 27 тага етгани қайд этилди.
Манба: нуз.уз

