1 кўришлар
Замонавий чорвачиликда юқори самарадорликка эришиш учун фақат наслдор мол етиштиришнинг ўзи кифоя қилмайди. Бунинг учун сифатли озуқа базаси, тўғри парвариш, рақамли назорат ва маҳсулотни чуқур қайта ишлаш жараёнлари яхлит бир занжир сифатида ишлаши шарт. Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида жойлашган Бухоро агрокластер чорва корхонасида айнан мана шундай инновацион ва интеграциялашган ишлаб чиқариш тизими йўлга қўйилган.
Ушбу мажмуада хомашёдан тайёр маҳсулотгача бўлган занжир яратилган бўлиб, унда юқори самарадорликка эришиш учун барча шароитлар мавжуд. Бу каби замонавий ёндашувлар соҳа ривожида муҳим аҳамият касб этади.
Манба: уза.уз

