1 кўришлар
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов 25–26 ноябрь кунлари Берлин шаҳрида ўтказилган конференцияда қатнашди. Беқарор дунёда Европанинг стратегик автономиясини таъминлаш мавзусига бағишланган мазкур анжуманда у Марказий Осиё ва Европа ҳамкорлигининг истиқболларини баён этди.
Анжуман доирасида минтақалар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. СМТИ директори ўз нутқида томонларнинг манфаатлари ва келгуси қадамларга қаратилган қарашларини маълум қилди.
Манба: уза.уз

