1 кўришлар
Ўзбекистон Пенсия жамғармаси делегацияси Малайзиянинг хусусий пенсия фондлари администратори билан учрашди. Мазкур ташриф давомида фуқароларнинг хусусий пенсия дастурларида иштирок этиш механизмлари, жамғармаларни бошқариш ва маблағларни инвестиция қилиш тажрибаси ўрганилди.
Томонлар учрашув чоғида шахсий пенсия ҳисобварақларини юритиш ҳамда маблағлар ҳаракатини ҳисобга олиш масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, жамғармаларни инвестиция қилиш ва инвестиция даромадини ҳисоб-китоб қилиш тартиби кўриб чиқилди.
Манба: нуз.уз

