«О‘збекинвест» ва Савдо-саноат палатаси О‘збекистон ҳудудларида експортчиларни қо‘ллаб-қувватлашни кучайтирмоқда

«О‘збекинвест» компанияси О‘збекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда мамлакат експорт салоҳиятини ривожлантириш ва бизнес суб’йектларининг мавжуд қо‘ллаб-қувватлаш инструментлари бо‘йича хабардорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни изчил амалга оширмоқда.

Фото: О‘збекинвест

Жорий йил март ойидан бошлаб ишчи гуруҳ республика ҳудудларида експортчилар ва тадбиркорлар билан қатор сайёр учрашувлар о‘тказмоқда. Бугунги кунга қадар мазкур тадбирлар Наманган, Фарг‘она, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларини қамраб олди.

Учрашувлар доирасида иштирокчиларга експорт операцияларини суг‘урта қилишнинг афзалликлари, шунингдек, ташқи бозорлардаги таваккалчиликларни камайтиришнинг замонавий механизмлари атрофлича тушунтирилмоқда. Айниқса, експортчиларнинг молиявий барқарорлигини та’минлаш ва уларнинг хорижий бозорлардаги иштирокини кенгайтириш масалаларига алоҳида е’тибор қаратилмоқда.

«О‘збекинвест» компанияси ва Савдо-саноат палатаси мутахассислари тадбиркорларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб бериб, очиқ мулоқот шаклида бизнес дуч келаётган долзарб муаммолар ва то‘сиқларни муҳокама қилмоқда. Учрашувлар якунида иштирокчиларга експорт фаолиятини ривожлантириш бо‘йича аниқ таклиф ва тавсиялар тақдим етилмоқда.

Ишнинг алоҳида ё‘налиши сифатида маҳаллий експортчилар еҳтиёжлари ва халқаро бозор талабларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган янги суг‘урта маҳсулотларини тақдим етиш ва жорий қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

«О‘збекинвест» компанияси миллий експортчилар манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини изчил мустаҳкамлаб, уларнинг еҳтиёжларига тезкор жавоб бериш ҳамда самарали молиявий-суг‘урта механизмларини таклиф етишни давом еттирмоқда.

Жорий йил март ойи якунига қадар тасдиқланган режа-графикка мувофиқ мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам шундай учрашувларни о‘тказиш режалаштирилган бо‘либ, бу тадбирлар янада кенг доирадаги тадбиркорларни қамраб олиш ва уларни долзарб ахборот ҳамда амалий ко‘мак билан та’минлаш имконини беради.

манба: кун.уз

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *