Конгратбай Шариповга кўра, 26 та ОТМ дотацияда ўтирибди. Айрим талабалар йилига 6 млн сўм контракт тўласа-да, аммо уларнинг йиллик харажати 14 млн сўмни ташкил этмоқда. «Биз мазкур университетларни сақлаб қолиш керак дейдиган бўлсак, контракт нархлари устида ўйлашимиз лозим», — деди вазир.
Манба: Газета.уз

