Тест: Ғафур Ғуломнинг асарларини биласизми?

«Шум бола», «Ёдгор» қиссалари, «Менинг ўғригина болам» сингари ҳикоя ва кўплаб шеърлар муаллифи Ғафур Ғулом таваллудига 10 майда 123 йил тўлди. Сана муносабати билан Газета «Буюк хизматлари учун» ордени соҳибининг асарлари асосида тест тайёрлади. Манба: Газета.уз

Футбол: Ўзбекистон 2027 йилги Осиё кубогида «Б» гуруҳидан жой олди

Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган футбол бўйича 2027 йилги Осиё кубоги учун қуръа ташланди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иордания, Баҳрайн ва Шимолий Корея билан бирга «Б» гуруҳидан жой олди. Мусобақа келаси йилнинг январь ойида старт олади. Манба: Газета.уз

«Ташқи сигнал ва таҳдидларга қарамай, шу ерда эканингиз — алоҳида сигнал». Путин Мирзиёев билан учрашди

Москвада Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин учрашуви ўтди. Путин ҳамкасбининг «ташқи сигнал ва таҳдидларга қарамай, барибир у ерда экани алоҳида сигнал» эканини билдирди. Ўзбекистон президенти эса «ғалаба умумий тарих экани, ёшлар тарбиясида бунинг ўрни катта роль ўйнашини» таъкидлади. Манба: Газета.уз

Апрелда Ўзбекистонда йиллик инфляция 7 фоизгача секинлашди. Ой ва йил давомида нархлар қандай ўзгарди?

Апрелда Ўзбекистонда ойлик инфляция 0,6% даражасида ўзгаришсиз сақланиб, йиллик инфляция 7% гача секинлашди. Ой давомида озиқ-овқат маҳсулотларидан булғор қалампири — 10,3%, картошка — 6,5%, олма — 4,5%, тухум — 3,6%, гўшт ўртача 3,5% га қимматлашди. Бензин нархлари 1,4% га ошди. Манба: Газета.уз

Пять человек погибли в крупном пожаре на переполненной ярмарке в Мексике

Мировые новостиПять человек погибли в крупном пожаре на переполненной ярмарке в Мексике08 мая 2026Фото: РеутерсПо меньшей мере пять человекпогиблив результате крупного пожара на переполненной ярмарочной площадке на юго-востоке Мексики, сообщили местные власти.По их данным, возгорание произошло в городе Вильяэрмоса, штат Табаско, во время концерта в ранние часы четверга.Как сообщает мексиканское изданиеЕл Паíс, согласно официальной информации,…

Пять человек погибли в крупном пожаре на переполненной ярмарке в Мексике

Ўзбекистон минтақавий лойиҳалар координатори ёки катализатори бўлиши керак — Жамшид Ходжаев

«Марказий Осиёнинг қоқ марказида» жойлашган Ўзбекистон минтақавий лойиҳалар мувофиқлаштирувчиси ёки катализатори бўлиши керак, деди бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев. Бундай ёндашув хатарларни тақсимлаш ва йирик энергетика лойиҳаларини молиялаштириш учун жозибадор қилиш имконини беради. Манба: Газета.уз

Ўзбекистон минтақавий лойиҳалар координатори ёки катализатори бўлиши керак — Жамшид Ходжаев

Андижонда Давактив ва ҲЭТ ходими $15 мингдан пора олишда гумонланиб ушланди

Анижонда Давактив бошқармаси бош мутахассиси тадбиркордан суд ажримини унинг фойдасига чиқариб бериш учун 15 минг доллар олганликда гумонланмоқда. Вилоят «Ҳудудий электр тармоқлари» муҳандиси эса зарарни камайтириб бериш учун 15 минг доллар сўраган. Манба: Газета.уз

Андижонда Давактив ва ҲЭТ ходими $15 мингдан пора олишда гумонланиб ушланди

Ўзбекистонда энди тадбиркорларнинг солиқ қарздорлиги бўйича пеня асосий қарз суммасидан ошиб кетмайди

Ўзбекистонда тадбиркорларнинг солиқ қарздорлиги бўйича пеня миқдори асосий қарз суммасидан ошиб кетмаслиги ҳақидаги норма жорий этилади. Шунингдек, ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси энди автоматик тарзда тўхтатилмайди — бундай қарор солиқ органи раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан қабул қилинади. Манба: Газета.уз

Ўзбекистонда энди тадбиркорларнинг солиқ қарздорлиги бўйича пеня асосий қарз суммасидан ошиб кетмайди

«Бу ҳамма нарсага таъсир қилади». Яқин Шарқдаги можаролар фонида Ўзбекистон қайси транспорт йўлакларидан фойдаланмоқда?

Яқин Шарқдаги можаро Ўзбекистон учун юк ташиш нархига таъсир қилмоқда, деди инвестиция вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи Шохрух Гуламов. Унинг айтишича, ҳукумат юкларни муқобил йўналишлар, жумладан, Марказий коридор ва Хитой портлари орқали қайта йўналтириш устида ишламоқда. Манба: Газета.уз

«Бу ҳамма нарсага таъсир қилади». Яқин Шарқдаги можаролар фонида Ўзбекистон қайси транспорт йўлакларидан фойдаланмоқда?

АҚШ Ҳурмуз бўғозида қолиб кетган кемаларни «олиб чиқишга» ёрдам беришини эълон қилди

Трамп АҚШ Ҳурмуз бўғозида «Озодлик» операциясини бошлаганини эълон қилди. Унинг доирасида, Трампнинг сўзларига кўра, бўғозда қолиб кетган кемаларни хавфсиз олиб чиқишга кўмаклашилади. У операцияни инсонпарварлик ишораси деб атаб, ҳар қандай аралашувга куч билан жавоб қайтарилишидан огоҳлантирди. Манба: Газета.уз

АҚШ Ҳурмуз бўғозида қолиб кетган кемаларни «олиб чиқишга» ёрдам беришини эълон қилди