Чирчиқда профилактика инспектори гуруҳ томонидан фуқарога тан жароҳати етказилгани билан боғлиқ ишни «босди-босди» қилиш эвазига 2700 доллар олганликда гумонланиб ушланди. У жабрланувчига 300 доллар бераётганда қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.
Манба: Газета.уз

