3 кўришлар
Юртимиз мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида Ёзёвон туманида ободонлаштириш ишлари, аҳолига замонавий хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар изчил давом этмоқда. Президентмизнинг қарорига асосан, Ёзёвонни Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туманга айлантириш учун 100 миллиард сўм маблағ ажратилди. Бунга жавобан ёзёвонлик тадбиркорлар камида 500 миллиард сўмлик лойиҳаларни амалга оширишни кўзлашган. Ана шундай лойиҳалардан бири — Янги Ўзбекистон қиёфасида барпо этилаётган Юқори маҳалла ҳудудидаги “Абду Бренд” савдо мажмуаси фойдаланишга топширилди. Ушбу савдо мажмуасида аҳолига замонавий хизмат кўрсатиш, савдо, маиша ва оғиз-оқжой хизматларини кўрсатиш учун зарур бўлган барча шарт-шаройитлар яратилган.
Манба: уза.уз

