1 кўришлар
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев болалар учун хавфсиз рақамли муҳитни яратиш мақсадида халқаро ҳамкорликни кучайтиришни таклиф этди. У қарорлар қабул қилишда болаларнинг ўз фикрларини ҳам ҳисобга олиш зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг Бутунжаҳон фаровонлик масалалари саммити иштирокчиларига йўллаган мурожаатида сўз борди. Биз кибербуллинг, болалар эксплуатацияси ва уларнинг шахсий маълумотларини суиистеъмол қилишга қарши курашишда ҳамкорликни янада кучайтиришимиз шарт, деди Президент ўз мурожаатида.
Манба: нуз.уз

