1 кўришлар
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети олимлари ёзма имтиҳон ишларни автоматик текшириш тизимини ишлаб чиқдилар. Компьютер лингвистикаси ва рақамли технологиялар кафедраси мутахассислари томонидан яратилган ИБТ платформаси жавобларни олти мезон бўйича баҳолайди, балл қўяди ва талабаларга хатоларини тушунтириб беради. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар қилди. Лойиҳанинг илмий раҳбари сифатида кафедра мудири, техника фанлари доктори иш олиб борди.
Манба: нуз.уз

