1 кўришлар
Тошкент шаҳрида 9 ноябрь куни ИИИ Россия-Ўзбекистон медиафоруми ўз ишини бошлади. Икки мамлакатдан келган ОАВ, давлат идоралари ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамкорлик истиқболлари, медиа соҳасини рақамли трансформация қилиш ва журналистиканинг янги чақириқларини муҳокама қилмоқдалар. Форумнинг асосий ялпи мажлиси Россия ва Ўзбекистоннинг медиа соҳасидаги стратегик шериклигига бағишланган. Шунингдек, дастурда тўртта ишчи сессия ҳам кўзда тутилган.
Учрашувда икки томонлама алоқалар ва медиа соҳасидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилмоқда.
Манба: нуз.уз

