Тошкент вилоятида онлайн фирибгарлик содир этган 18 ёшли йигит қўлга олинди

Тошкент вилоятида шу вақтгача фош этилмай келаётган 11 та онлайн фирибгарлик ҳолатига алоқадорликда гумонланган 18 ёшли йигит қўлга олинди. У сохта аккаунтлар очиб, арзон автоэҳтиёт қисмлар ва телефонлар сотиб олишни таклиф қилган. Гумонланувчи олдиндан тўловни олгандан сўнг харидорлар билан алоқани узган. Ҳозирда ушбу шахснинг жиноий ҳаракатларига доир ҳолатлар юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда. Манба: газета.уз

Тошкент вилоятида онлайн фирибгарлик содир этган 18 ёшли йигит қўлга олинди

Халқаро арбитраж Ўзбекистонга қарши даъволарни рад этди

Инвестициявий низоларни ҳал этиш халқаро маркази арбитраж трибунали Туркия фуқароси Меҳмет Зеки Обуз, яна икки киши ва Обузлар Гида компаниясининг Ўзбекистонга қарши даъволарини тўлиқ рад этди. Озиқ-овқат корхонаси билан боғлиқ ушбу низо беш йилдан ортиқ кўриб чиқилди. Мазкур иш Инвестициявий низоларни ҳал этиш халқаро марказида кўриб чиқилган бўлиб, якунда инвесторларнинг талаблари қаноатлантирилмади ва иш тўлиқ…

Халқаро арбитраж Ўзбекистонга қарши даъволарни рад этди

Ўзбекистонда тўққиз ойлик суд статистикаси эълон қилинди

Ўзбекистонда йилнинг дастлабки тўққиз ойида 57,3 мингдан ортиқ кишига нисбатан суд ҳукми чиқарилди. Мамлакатда энг кўп учраган жиноятлар сирасига фирибгарлик, ўғрилик, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳамда гиёҳванд моддалар айланмаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар кирди. Маълумотларга кўра, ҳисобот даврида 18 мингдан ортиқ киши қамоқ жазосига ҳукм қилинган бўлса, 38 мингдан зиёд шахсга бошқа турдаги жазолар тайинланди. Манба:…

Ўзбекистонда тўққиз ойлик суд статистикаси эълон қилинди