1 кўришлар
Ўзбекистонда йилнинг дастлабки тўққиз ойида 57,3 мингдан ортиқ кишига нисбатан суд ҳукми чиқарилди. Мамлакатда энг кўп учраган жиноятлар сирасига фирибгарлик, ўғрилик, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳамда гиёҳванд моддалар айланмаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар кирди. Маълумотларга кўра, ҳисобот даврида 18 мингдан ортиқ киши қамоқ жазосига ҳукм қилинган бўлса, 38 мингдан зиёд шахсга бошқа турдаги жазолар тайинланди.
Манба: газета.уз

