2 кўришлар
ХХИ асрда сув нафақат экологик ва иқтисодий ресурс, балки давлатлар ўртасидаги сиёсий муносабатга таъсир кўрсатувчи стратегик омилга айланмоқда. Иқлим ўзгариши, аҳоли сони кўпайиши, саноат ва қишлоқ хўжалиги эҳтиёжи ортиши чучук сувга талабни кучайтирмоқда. Айниқса, бир дарё ёки сув ҳавзасидан бир неча мамлакат фойдаланадиган ҳудудда сув тақсимоти масаласи тобора муҳим аҳамият касб этяпти.
Шу боис сув дипломатияси келгуси йилларда халқаро муносабатнинг муҳим шартига айланиши кутиляпти. Бу жараён давлатлар ўртасидаги келажакдаги муносабатларни белгилаб берувчи асосий воситалардан бири сифатида қаралаётгани эътиборга лойиқ.
Манба: уза.уз

