Тошкентда таҳдид ва зўравонлик билан пул ундириб келган гуруҳ қўлга олинди

Пойтахтда фуқароларнинг пул олди-берди муносабатларига аралашиб, зўравонлик орқали пул ўзлаштириб келган тўрт кишилик уюшган гуруҳ аниқланди. Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчилар жами 11 минг доллар ва миллионлаб сўм маблағни қўлга киритган. Эътиборли жиҳати, жиноий гуруҳга “Доля” лақабли шахс бошчилик қилган. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан товламачилик моддаси бўйича жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Манба: газета.уз

Тошкентда таҳдид ва зўравонлик билан пул ундириб келган гуруҳ қўлга олинди

Концерт рекламаларида қонун талаби бузилди

Рақобат қўмитаси ижтимоий тармоқлар ва ташқи рекламалардаги концерт эълонларини ўрганиб чиқди. Текширув натижасида жами 27 та концерт рекламасида жонли ижро ёки фонограмма ҳақида маълумот кўрсатилмагани аниқланди. Қонунбузарлик қайд этилган дастурлар орасида Ани Лорак, Лолита, Райҳон, Уммон гуруҳи ва Ғайбулла Турсунов каби санъаткорларнинг концертлари бор. Аниқланган ҳолатлар бўйича реклама берувчиларга тегишли огоҳлантиришлар берилди. Манба: газета.уз

Концерт рекламаларида қонун талаби бузилди

Марказий банк яна тўртта банкка ислом банк хизматлари учун лицензия берди

Ўзбекистон Марказий банки яна тўртта тижорат банкига ислом банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар берди. Регулятор прав қарорига кўра, тегишли қарорлар 2018 йил 18 ноябрда қабул қилинган. Олинган лицензиялар банкларга банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонуннинг 5-1-моддасида назарда тутилган ислом молиявий операцияларини ўтказиш имконини беради. Хусусан, гап мижозларни молиялаштириш ва инвестицияларни жалб қилиш ҳақида бормоқда….

Марказий банк яна тўртта банкка ислом банк хизматлари учун лицензия берди