1 кўришлар
Рақобат қўмитаси ижтимоий тармоқлар ва ташқи рекламалардаги концерт эълонларини ўрганиб чиқди. Текширув натижасида жами 27 та концерт рекламасида жонли ижро ёки фонограмма ҳақида маълумот кўрсатилмагани аниқланди. Қонунбузарлик қайд этилган дастурлар орасида Ани Лорак, Лолита, Райҳон, Уммон гуруҳи ва Ғайбулла Турсунов каби санъаткорларнинг концертлари бор. Аниқланган ҳолатлар бўйича реклама берувчиларга тегишли огоҳлантиришлар берилди.
Манба: газета.уз

