1 кўришлар
22 ноябрь кундуз куни Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг айрим жойларида об-ҳаво ўзгариши кутилмоқда. Ушбу ҳудудларда шамол тезлиги 13-18 метр тақсим секундгача кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкинлиги айтилди. Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида эса бу куни шамол бироз мулойимроқ эсиб, унинг тезлиги 3-8 метр тақсим секундни ташкил этиши кутилмоқда.
Мутахассисларнинг маълум қилишича, кутилаётган об-ҳаво шароити айрим ҳудудларда ўз таъсирини кўрсатади. Шу боисдан кўрсатилган вилоятлар аҳолисидан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади. Тошкент шаҳрида эса нисбатан осойишта ва тинч об-ҳаво сақланиб қолиши прогноз қилинмоқда.
Манба: газета.уз

