1 кўришлар
Ўзбекистон футбол тарихида ўзининг ёрқин изини қолдирган машҳур спортчи, 1994 йилги Осиё ўйинлари чемпиони Сергей Лебедев 58 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Трибуна нашри хабар берди. У 1990 йилларнинг эътироф этилган футбол намояндаларидан бири бўлган эди.
Маълум қилинишича, Сергей Лебедев ўз фаолиятининг катта қисмини Фарғонанинг Нефтчи клубида ўтказган. Ушбу жамоа сафида у тўрт карра Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлган.
Манба: нуз.уз

