Ўзбекистонда таргет терапияни жорий этиш муҳокама қилинди
Тошкентда бўлиб ўтган форумда шифокорлар ва дори-дармон ишлаб чиқарувчилар гематология соҳасидаги муҳим масалаларни муҳокама қилишди. Ташхис гематологларга таргет терапия учун беморга қандай дори кераклигини аниқлаш имконини беради, бироқ айрим ҳолатларда зарур дори Ўзбекистонда ҳали рўйхатга олинмаган бўлиб чиқади. Мутахассислар ва ишлаб чиқарувчилар ана шу муаммони ҳал қилиш йўлларини кўриб чиқишди. Манба: газета.уз

