1 кўришлар
Оилавий поликлиникаларда электрон навбатлар фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш масаласи муҳокамага сабаб бўлди. Депутат бу тизим беморлар, жумладан, ҳаракатланиши чекланганлар учун ноқулайликлар туғдираётганини таъкидлаб, уни тўхтатишни таклиф қилган эди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари тизимда муаммолар борлигини тан олди, бироқ жонли навбатларга қайтиш фуқароларнинг аҳволини яхшиламаслигини қатъият билан билдирди.
Манба: газета.уз

