1 кўришлар
Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси боғчаларда кўз касаллиги тарқалгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Маълум қилинишича, Паркент туманидаги 3-сонли боғчага конъюнктивит аломатлари билан келган бола ичкарига киритилмай, дарҳол шифокорга юборилган.
Мутасаддиларнинг маълумот беришича, мазкур касаллик фақат битта оила аъзоларидагина аниқланган холос. Боғчаларда оммавий тарқалиш ҳолатлари кузатилмаган.
Манба: газета.уз

