Тошкентда ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва энергия самарадорлиги муҳокама қилинди

Тошкентда ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва энергия самарадорлиги муҳокама қилинди

1 кўришлар

Тошкент шаҳрида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари ҳамда энергия самарадорлигини ошириш имкониятларига бағишланган информацион учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда тариф ислоҳотлари даврида электр энергияси ва табиий газ харажатларини қоплашнинг амалдаги механизмлари, эҳтиёжманд оилаларга ижтимоий ёрдамни кенгайтириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди. Шунингдек, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш учун давлат субсидиялари масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Мазкур учрашув «Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази» лойиҳа офиси иштирокида ташкил этилди. Унда иштирокчилар томонидан аҳолига кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам чораларини янада такомиллаштириш ва соҳадаги янги имкониятлар юзасидан фикр алмашилди.

Манба: нуз.уз

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *