1 кўришлар
Тошкент шаҳрига Осиё футбол конфедерацияси президенти шейх Салман бин Ибрагим Аль Халифа бошчилигидаги делегация етиб келди. Пойтахт аэропортида уларни Ўзбекистон вакиллари кутиб олди. Маълум қилинишича, бу ташриф 18 октябрга қадар давом этади. Ташриф доирасида делегация мамлакатнинг асосий футбол объектлари ва спорт инфратузилмаси билан яқиндан танишиши режалаштирилган. Бу жараён Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.
Манба: нуз.уз

