1 кўришлар
Тошкентда кучли ёмғирлар йўлларни сув босишига олиб келганидан сўнг, пойтахт коммуналь хизматлари куну тун ишлаш режижига ўтказилди. Мутахассислар янги сув тошқинларининг олдини олиш мақсадида ариқлар ва сув чиқариш тизимларини тозаламоқда. Узгидромет прогнозига кўра, 10 ва 11 ноябрь кунлари пойтахтда яна ёғингарчилик кутилмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимияти хабарига кўра, бу ишлар учун ободонлаштириш хизматлари, Каналлар бошқармаси ва бошқа тегишли ташкилотлар жалб этилган. Мутахассислар муаммоли ҳудудларни кўздан кечирмоқда.
Манба: нуз.уз

