1 кўришлар
Тошкентнинг қатор туманларида табиий газ босими пасайгани кузатилди. Газ таъминоти ташкилоти бунга қувурларнинг кириш нуқталарида босим етарли эмаслигини сабаб қилиб кўрсатди. Бу ҳолат аҳоли ўртасида ҳақли саволларни келтириб чиқарди.
Энергетика вазирлиги тезкор чоралар кўрилаётганини маълум қилиб, 2-3 соат ичида газ таъминотини тўлиқ меъёрига келтиришга ваъда берди. Ҳозирда масъул мутахассислар томонидан тегишли ишлар олиб борилмоқда.
Манба: газета.уз

