Нархларни кузатиш учун янги платформа ишга туширилди

Нархларни кузатиш учун янги платформа ишга туширилди

1 кўришлар

Миллий статистика қўмитаси мамлакатда маҳсулотлар, ёнилғи ва уй-жой нархларини кузатиб бориш ҳамда ҳудудлар бўйича таққослаш имконини берувчи НархСтат платформасини ишга туширди. Янги тизим орқали фойдаланувчилар инфляция динамикасини ўрганишлари мумкин.

Платформада махсус калькулятор ҳамда интерактив графиклардан фойдаланиш имконияти яратилган. Шунингдек, фойдаланувчилар ҳеч қандай рўйхатдан ўтмасдан керакли маълумотларни эркин равишда юклаб олишлари мумкин.

Манба: газета.уз

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *