1 кўришлар
Тошкент вилоятида шу вақтгача фош этилмай келаётган 11 та онлайн фирибгарлик ҳолатига алоқадорликда гумонланган 18 ёшли йигит қўлга олинди. У сохта аккаунтлар очиб, арзон автоэҳтиёт қисмлар ва телефонлар сотиб олишни таклиф қилган.
Гумонланувчи олдиндан тўловни олгандан сўнг харидорлар билан алоқани узган. Ҳозирда ушбу шахснинг жиноий ҳаракатларига доир ҳолатлар юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда.
Манба: газета.уз

