1 кўришлар
Марказий Осиёда минтақанинг бешта давлатидаги ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ўсимлик ҳамда ҳайвонот турлари тўғрисидаги илмий маълумотларни бирлаштирадиган ягона минтақавий Қизил китобни яратишга тайёргарлик бошланди. Бу борада нашр тайёрлаш бўйича ўқув семинари ташкил этилиб, унда Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи олимлари ҳамда бошқа мутахассислар иштирок этди. Ушбу тадбир Греен Университй базасида ўтказилди.
Манба: нуз.уз

