1 кўришлар
Ўзбекистон ва Хитой сўнгги йигирма йил ичида сув хўжалиги соҳасида қиймати бир миллиард доллардан ортиқ бўлган ўндан зиёд йирик лойиҳани амалга оширди. Бу ҳақда сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев матбуот анжуманида маълум қилди. Унга кўра, бу лойиҳаларнинг кўпчилиги юқори самарадорлик ва нисбатан арзон қиймат билан ажралиб туради. Хусусан, икки насос станцияси ўрнига 300 километрлик коллектор қуриш тажрибаси ҳам шулар жумласидандир.
Манба: нуз.уз

