Ўзбекистон ва Туркия мева-сабзавот савдосидаги чекловларни юмшатишни муҳокама қилди

<п>Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси Илҳом Ҳайдаров Туркия савдо вазири ўринбосари Мустафа Тузжу билан учрашув ўтказди. Музокараларда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг жорий ҳолати, имтиёзли савдо битими доирасидаги товарлар рўйхатини кенгайтириш, шунингдек мева-сабзавот савдосига оид айрим чекловларни юмшатиш масалалари муҳокама қилинди. <п>Маълум қилинишича, 2025 йилнинг 10 ойи якуни бўйича икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо айланмаси 2,4 миллиард долларни ташкил этган. Томонлар келгуси икки йил ичида ушбу кўрсаткични 5 миллиард долларга етказиш мақсадини белгилаб олган. <п>Учрашувда маҳаллий экспортчи корхоналар дуч келаётган тариф ва нотариф тўсиқларга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, электротехника, тўқимачилик ҳамда кабел-ўтказгич маҳсулотларига нисбатан жорий этилган қўшимча импорт божларини пасайтириш, шунингдек айрим турдаги мева-сабзавот импортига ўрнатилган чекловларни бекор қилиш масалалари кўтарилди. <п>Музокаралар якунида томонлар савдо бўйича ишчи гуруҳ фаолиятини янада фаоллаштириш ва унинг навбатдаги йиғилишини 2026 йилнинг биринчи чорагида ўтказиш бўйича келишувга эришди. <п>

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *