«Езгу Амал» жамғармаси хайриялар камайганига қарамай, 2025 йилда ёрдам олувчилар сонини оширди

«Езгу Амал» фонди 2025 йил якунлари бўйича ҳисобот тақдим этди. 596 нафар бола даволаниш ва дори-дармон билан таъминланиш учун ёрдам олди, бу ўтган йилгидан қарийб 2 карра кўп. Фонд клиникаларни жиҳозлаш ва ҳоспис ёрдамини ривожлантиришни давом эттириб, биринчи реабилитация лагерини ишга туширди. Манба: Газета.уз

«Ezgu Amal» жамғармаси хайриялар камайганига қарамай, 2025 йилда ёрдам олувчилар сонини оширди

Президент Қўқондан Марғилонга Фарғона водийсида янги йўлга қўйилган электропоездда келди

Қўқон, Наманган, Андижон ва Марғилон шаҳарларини боғловчи янги электропоезд қатнови йўлга қўйилди. Илк сафарда президент иштирок этиб, Қўқондан Марғилонга келди. 586 ўринли поезд соатига 120 километргача тезликда ҳаракатлана олади. Чипта нархи 15 минг сўм. Манба: Газета.уз

Президент Қўқондан Марғилонга Фарғона водийсида янги йўлга қўйилган электропоездда келди

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти икки кунлик ташриф билан Фарғона вилоятига учиб кетди. У турли соҳалардаги лойиҳалар билан танишиб, ҳудудни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича йиғилиш ўтказади. Манба: Газета.уз

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига жўнаб кетди

Тошкент вилоятида тадбиркордан $63 минг талаб қилган ФВБ бошлиғи ушланди

Тошкент вилоятида туман ФВБ бошлиғи тадбиркордан жами 63 минг доллар талаб қилиб, ундан 25 мингини олаётганда ушлангани айтилмоқда. Мансабдор пулни 5,04 млрд сўмлик қурилиш шартномаларини олиб бергани учун сўраган. Манба: Газета.уз

Тошкент вилоятида тадбиркордан $63 минг талаб қилган ФВБ бошлиғи ушланди

Японияда виза талабларини бузган икки ўзбекистонлик депортация қилинди

Япония икки ўзбекистонликни мамлакатдан чиқариб юборди. Улардан бири ўқишдан ҳайдалган, яна бири виза муддатини ўтказиб юборган ва ноқонуний яшаб юришган. Элчихона шубҳали иш таклифларидан эҳтиёт бўлишга чақирди. Манба: Газета.уз

Японияда виза талабларини бузган икки ўзбекистонлик депортация қилинди

Тошкент вилоятида безорилик қилиб, фуқароларга босим ўтказиб келган шахслар қўлга олинди

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида жамоат тартибини бузиб, безорилик қилган гуруҳ қўлга олинди. Улар фуқароларга руҳий ва жисмоний босим ўтказиб, пул топган. Олти кишига жиноят иши очилиб, тергов олиб борилмоқда. Уларнинг ноқонуний ҳаракатларидан жабр кўрганлар ДХХ ва ИИВга мурожаат қилиши мумкин. Манба: Газета.уз

Тошкент вилоятида безорилик қилиб, фуқароларга босим ўтказиб келган шахслар қўлга олинди

Дам олиш кунлари ҳаво +35 даражагача исийди

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво кундуз кунлари +28…+35 даражагача исийди. Айрим жойларда ёмғир ёғиб ўтиши ҳам мумкин. Манба: Газета.уз

Дам олиш кунлари ҳаво +35 даражагача исийди

Тошкент вилоятида ўқувчи қизга Телеграм’да шаҳвоний хабарлар юборган мактаб директори 5 суткага қамалди

Юқори Чирчиқ туманидаги мактабда директор бўлиб ишловчи 38 ёшли эркак вояга етмаган қизга шаҳвоний характердаги хабарлар юборгани учун 5 суткага қамалди. Манба: Газета.уз

Тошкент вилоятида ўқувчи қизга Telegram’да шаҳвоний хабарлар юборган мактаб директори 5 суткага қамалди

Ўзбекистонда «экофаол фуқаро» ва «яшил тадбиркор» мақомларини бериш тартиби тасдиқланди

Ўзбекистонда «экофаол фуқаро» ва «яшил тадбиркор» мақомларини бериш тартиби тасдиқланди. Фуқаролар экологик ҳаракатлари учун балл тўплаб, ҳар чоракда мақом олиши мумкин. Тадбиркорлар эса махсус мезонлар асосида баҳоланиб, йилда бир марта тақдирланади. Манба: Газета.уз

Ўзбекистонда «экофаол фуқаро» ва «яшил тадбиркор» мақомларини бериш тартиби тасдиқланди